

"Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Балки "Ливерпуль" барча рақибларимиз орасида энг кучлисидир. Улар яхши формадалар. Бундан ташқари, "Ливерпуль" - Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолибидир.
Бу мусобақадаги бошқа ўйинлар каби буниси ҳам бизга қийин бўлади. Аммо, "Ливерпуль"га қарши ўйин бунданда қийин кечади деб ўйлайман", - дейди Феликс.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Феликс "Атлетико"нинг кўп ўйинчилари каби ҳозирда жароҳат олганлар қаторида.
"Атлетико" - "Ливерпуль" 18 февраль (01:00)
"Ливерпуль" - "Атлетико" 11 март (01:00)




