Феликс Бриx халқаро карьерасини якунлади
08 дек 2021 21:24
Янгиликлар
Феликс Бриx халқаро карьерасини якунлади
Германиялик ҳакам Феликс Бриx халқаро карьерасини якунлади.
Унинг халқаро майдонлардаги сўнгги ўйини Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида "Реал" ва "Интер" ўртасидаги баҳс бўлиб қолди (2:0).
Брих 31 декабрда расман фаолиятини якунлайди.
46 ёшли ҳакам УЕФА Чемпионлар лигасининг 85 та учрашувини, жумладан, 2017 йилги турнир финалини, шунингдек, Европа лигасининг 15 та ўйинини (2014 йилги финални ҳам қўшиб ҳисоблаганда) бошқарган. У 2014 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпионатлари, 2016 ва 2021 йиллардаги Европа чемпионатлари ҳамда 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ишлаган.
6 декабрь куни Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) немис арбитрини 2021 йилнинг энг яхши ҳаками деб тан олди.
Ўхшаш янгиликлар
01:42
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол 2
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар