Феликс 1:1 ҳақида: "МЮ деярли ҳеч нарса яратмади, аммо биринчи имкониятданоқ гол урди"
24 фев 2022 18:50
Янгиликлар
Феликс 1:1 ҳақида: "МЮ деярли ҳеч нарса яратмади, аммо биринчи имкониятданоқ гол урди"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Феликс "Манчестер Юнайтед" (1:1) билан дуранг ҳақида гапирди.
Испан ва инглиз клублари Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк ўйинини ўтказишди.
"Ҳиссиётлар ноаниқ. Кўп тўпга эгалиқ қилмаган бўлсак ҳам, чиройли ўйин ўтказдик. Биз доим ўйинни назорат қилдик. Рақиб деярли ҳеч нарса яратмади, аммо биринчи имкониятданоқ гол урди. Футбол шу.
Биз шу босқичгача ўз кучимизга ишонган ҳолда келдик ва кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Биз барчамиз Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада имкон борича яхшироқ иштирок этиш учун бир йўлдан кетмоқдамиз.
[ўз голи ҳақида] Ўтган ҳафтада менга узоқдан тўп узатишни машқ қилгандик ва бугун айнан хоҳлаганимиздек қилдик. Шундай ўйнашда давом этиш ва мавсумни яхши тугатиш учун қаттиқ меҳнат қилишимиз керак", - дейди Феликс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар