UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

"Феде Вальверде ҳикояси". Унга Моратани йиқитишни ким айтганлиги маълум бўлди Янгиликлар

"Феде Вальверде ҳикояси". Унга Моратани йиқитишни ким айтганлиги маълум бўлди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган мусобақа бир қатор эсда қоларли вазиятларни тақдим этган эди.

"Атлетико" ярим финалда "Барселона"га 1:2 ҳисобида ютқаза туриб, 2та гол урган ҳолда камбэкни амалга оширган ва финалга йўл олган эди. Финалда эса мухлислар "Мадрид дербиси"га гувоҳ бўлишди. "Қироллик клуби" бунгача "Валенсия"ни мағлуб этиб финалга етиб келганди. Пойтахт дербиси кутилганидек муросасиз тарзда кечаётган эди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва экстра-таймларга мурожаат қилинди. Федерико Вальверде эса 114-дақиқасида четлатилди. У "қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг орқасидан йиқитди. Агар ушбу вазиятда қўполлик ишлатилмаганида, Испания терма жамоаси ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди.

Ўйин пенальтилар сериясигача етиб борди ва унда омад "қаймоқранглилар"га кулиб боқди. "Реал" эса чемпион. Уругвайлик ярим ҳимоячи эса қизил карточка олганига қарамасдан ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга сазовор бўлди.

Вальверде яқинда берган интервьюсида унга Моратани йиқитишида Рамос сабабчи бўлганини айтди.

"Моратага етиб олиш учун орқасидан югургандим. Мен иккиланганман, агар уни тўхтатиш учун йиқитсам, тўғри иш қилган бўламанми деб. Шу пайт орқадан менга: "Ўлдир уни" деган овоз эшитилди. Бу Серхио Рамос эди", - дейди Вальверде.



Облак: "Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятимиздан маҳрум қилди. Ўйин пенальтигача борди, пенальти - бу лотерея. Улар гол уришни уддалашди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариш ва ўйнашни давом эттириш керак. Ўша фолни кўриш ёқимсиз эди. Бу ҳақиқий қизил карточка. У бундай қарори орқали бизни гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. "Реал" ўйинчиларини табриклайман. Биз ушбу кубокни ютмоқчи эдик, аммо омадимиз келмади". 


Симеоне: "Айнан у ўйинни ютди. Бу Вальверде учун муҳим вазият эди. Мен унга хавотир олмаслигини, унинг ўрнида бошқаси бўлганда ҳам шундай қилишини айтдим".


Вальверде: "Албатта, мен бундай қўпол ўйнамаслигим керак эди. Мен Моратадан узр сўрадим. Бу мен қилишим мумкин бўлган ягона иш эди. Бутун бошли мураббийлар штаби мени қўллаб-қувватлади. Симеоне ҳам мажбур бўлмасада бу ҳақда менга гапирди".



Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика