UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  7 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Файзуллаевнинг голи қоидага мос тарзда бекор қилиндими? Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Файзуллаевнинг голи қоидага мос тарзда бекор қилиндими? Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Тур доирасида баҳсли вазиятлар кам бўлди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 8-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅ «Пахтакор» - «Андижон»

ВИДЕО

Гол қоидаларга мос равишда бекор қилинди: «Пахтакор» футболчисининг ҳужум чоғида қўполлик ишлатганини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Тўп у учун кураш пайтида йиқилган «Андижон» ҳимоячиси турган зона бўйлаб ҳаракатланди. ВАР вазиятга тўғри аралашди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган одатий қоидабузарлик содир этилган. «Қизилқум» ўйинчиси тўпга биринчи улгурди, «Бунёдкор» ҳимоячиси эса кечикди ва рақибнинг тиззасига ўйнади. Классик пенальти, ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

«Қизилқум» ҳужумчиси вазиятда йиқилиш жараёнини моҳирона амалга оширди. Бироқ ҳаракат давомида ҳимоячи янглиш равишда рақиб оёғини илинтириб олди. Айнан шу лаҳза мувозанат йўқолишига сабаб бўлди. Пенальти тўғри белгиланди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. "Бунёдкор" ҳужумчиси рақибдан ўзиб кетди ва тўпга ўйнади. Ҳимоячи эпчилликни йўқотиб, юқорига ҳаракат қилиш орқали ҳужумчининг оёғига тегди. Истиқболли ҳужум йўқ, шу боис ҳеч қандай санкция қўлламаган ҳолда пенальти белгиланиши лозим.


✅ «Сўғдиёна» - ОКМК

ВИДЕО

Ҳимоячининг ҳаракатида қоидабузарликни кўрмаяпман — одатий тўп учун кураш. Тўғри, бироз алоқа мавжуд, бироқ юқори қаватдаги курашда бундай ҳолатнинг содир этилиши муқаррар эди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, йўқ жойдан «пенальти» ўйлаб топмади.


✅ «Нефтчи» - «Насаф»

ВИДЕО

ВАР ва ҳакам учун видеони кузатгандан кейин очиқ-ойдин намоён бўлган вазият. "Насаф" ҳимоячисининг қўли перпендикуляр ҳолатда тана майдонининг ошишига хизмат қилди. Ҳакам ўйинчилар тўпланган ҳолатда вазиятда кўра олмади, ВАРни кузатганидан кейин эса унда шубҳа қолмади — пенальти. ВАР вазиятга тўғри аралашди, ҳакамнинг қарори ҳам мақбул бўлди.

Шу тариқа, Суперлиганинг 8-тури доирасидаги ўйинларда барча олтита баҳсли эпизоднинг барчасида тўғри қарор қабул қилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика