UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  14 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  436 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Фахрийлар турнири. Биринчи босқичга старт берилди Янгиликлар

Фахрийлар турнири. Биринчи босқичга старт берилди

Хабар бериб ўтганимиздек, 25 декабрь куни Тошкентда фахрийлар ўртасида яна бир катта турнир старт олди.

15 январга қадар давом этадиган ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинган.

Турнир регламентига кўра, 16та жамоа қуръа ташлаш орқали 8та жуфтликка бўлиб чиқилди. Ўйинлар плей-офф тизимида бўлиб ўтяпти ва ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўл олади. 25 декабрь куни нимчорак финалнинг дастлабки 4та ўйини ўтказилди.  

25 декабрь, шанба

"Сардор Ветеран" - "Узинтер" 1:3

"Олмазор" - "Олимп" 5:2

"Бургут" - "СардорУз" 3:3 (пенальтилар серияси 4:5)

"Евротим" - "Биллур" 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)

Дастлабки 4та ўйин натижасига кўра, "Узинтер", "Олмазор",  "СардорУз" ва "Биллур" жамоалари кейинги босқичга йўл олди. 26 декабрь куни нимчорак финалнинг яна 4та учрашуви бўлиб ўтади. 

26 декабрь, якшанба

9:00. "Спартак" - "Қорақамиш"

10:00. "Полёт" - "Фахр"

11:00. "Метрострой" - "Ўзгариш"

12:00. "Интерспорт" - "Юнусобод"


Ўйинлар "Обод" стадионида ўтказилмоқда. Мусобақанинг очилиш учрашувидан олдин асосий ташкилотчи - Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмасининг спорт ишлари бўйича раис маслаҳатчиси Нуриддин Бобоев сўз олиб, жамоаларга омад тилади. Биринчи ўйин Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика