Фахрийлар ўртасида ўтказилган “Пахтакор – 79” хотира турнири ғолиби маълум
09 авг 2019 22:35
Янгиликлар
Фахрийлар ўртасида ўтказилган “Пахтакор – 79” хотира турнири ғолиби маълум
Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ва вилоят футбол академияси ташаббуси билан фахрийлар ўртасида "Пахтакор-79" хотира турнири бўлиб ўтди.
Жумладан, мусобақанинг барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Оққўрғон ва Юқоричирчиқ тумани жамоалари ҳал қилувчи финалда ўзаро тўқнаш келишди. Унда Юқоричирчиқ тумани вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритишди.
Учинчи ўрин учун кечган қарама-қаршиликда янгийўллик фахрийлар Чиноз жамоасини 6:5 ҳисобида доғда қолдиришди.
Қайд этиш керак, эртага ўсмирлар ўртасидаги "Пахтакор-79" хотира турнири ҳам ўз ниҳоясига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар