UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  0 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  1 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  26 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  15 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Фахрийлар. “Бунёдкор”нинг чемпионликка эришишига битта ғалаба қолди Янгиликлар

Фахрийлар. “Бунёдкор”нинг чемпионликка эришишига битта ғалаба қолди

Бугун Чилонзордаги сунъий қопламали стадионда фахрийлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мезбон “Пахтакор” фахрийлар жамоаси ҳамшаҳари бўлмиш “Бунёдкор” фахрийларини қабул қилди.

Бундай учрашувлар доимо қизиқарли ўтиб келган. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам учрашувнинг ҳужумкор руҳда ўтганини англатса ажаб эмас.

Гарчи биринчи бўлим “Пахтакор” фахрийлар жамоаси фойдасига хал этилган бўлсада, ўйиннинг иккинчи бўлимида “Бунёдкор” аъзолари туб бурилиш ясаб, натижани ўз фодаларига хал эта олгани эътиборга моликдир.


Шу куни “Пахтакор” сафида яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан Бахтиёр Қамбаралиев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Нўъмон Ҳасанов, Фурқат Эсонбоев, Жасур Абдураимов, Равшан Бозоров, Рустам Дўрмонов кабилар ҳаракат қилди.

Рақиб жамоа таркибида эса Анвар Жабборов, Алишер Бозоров, Сергей Лушан, Мурод Отажонов, Азамат Абдураимов, Махмуд Собиров, Олег Нестеров, Анатолий Хутин, Сергей Андреев, Улуғбек Рўзиқулов кабиларни кўриш мумкин эди.

Хуллас ушбу дуранг “Бунёдкор” фахрийлар жамоасини чемпионликка яқинлаштирди. Энди бу жамоа чемпионатнинг сўнгги турида “Юнусобод” фахрийлар жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Кези келганда ушбу жамоада Валентин Шашков, Алексей Рошин ҳамда Алексей Евстафеев каби мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчилар борлигини айтиб ўтиш керак.


Бўлажак баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонса, ўша чемпионлик шохсупасига кўтарилади.

 “Пахтакор” - “Бунёдкор” 4:4 (2:1).
 Ташкент. “Чилонзор” стадиони
 Голлар: Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Фурқат Эсонбоев, Шуҳрат Раҳмонқулов – Улуғбек Рўзиқулов, Азамат Абдураимов, Алишер Бозоров. Анатолий Хутин (пен).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика