Фати: "Менга чет элдан таклиф бор эди, аммо хоҳишим "Барселона"да қолиш бўлди"
21 окт 2021 17:16
Янгиликлар
Фати: "Менга чет элдан таклиф бор эди, аммо хоҳишим "Барселона"да қолиш бўлди"
"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати чет эл клубларидан таклиф олганини айтди, аммо футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
"Ҳа, менда чет эл клубларидан таклиф бор эди, аммо орзуим "Барселона"да ўйнаш бўлган. Дастлабки кунлардан Жорже Мендешга бош мақсадим клубда қолиш эканлигини айтганман. У буни тушунган. Клуб менга ишонч билдираётганидан мамнунман", - дейди Фати.
Фати 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
18 ёшли футболчи яқинда "Барселона" билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирди, унинг товон пули 1 миллиард еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар