UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  74 19:45Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 3:2 (Матнли трансляция)  29 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  13 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Қатарга қарши баҳсдан (3:0) сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- МТЖнинг июнь ойидаги ФИФА кунлари ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Терма жамоа илк маротаба мундиалга чиқди...

- Бутун халқимизни бизга армон бўлиб келган Жаҳон чемпионатига чиқишимиз билан табриклайман. Бунга осонликча эришилмайди. Биз тўрт йил давомида катта меҳнат қилдик. Раҳбариятимиз ва юртбошимиз бизга барча шароитларни яратиб берди. Шу сабабли, биз шундай даражага етиб келдик, назаримда. Биз бунга муносиб эдик. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир машғулот орқали бунга етиб келдик. Энди тўхтаб қолиш йўқ. Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ. Жаҳон чемпионатида ҳам максимал ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- 2021 йилдан сўнг МТЖ Сречко Катанецга топширилди. Орадан тўрт йил вақти ўтди. Ушбу мундиал йўлланмасига қадар босиб ўтилган йўлдаги қувончли ёки қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Терма жамоа Катанец бўладими ёки Тимур ака, ҳамма бир хил меҳнат қилди. Бу циклнинг ҳар бир ўйини қийин кечди. Ҳозирги кунда футбол шундай бўлиб қолди. Кучли иштиёқ бўлмаса, ғалаба қозониш қийин. Масалан, КХДРга қарши ўйинлар. Кўпчилик КХДРни осон рақиб деб ўйлаган эди. Замонавий футболда "настрой" бўлмаса ютиш қийин.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика