UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  5 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  63 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  9 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик" Янгиликлар

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик"

Ўзбекистон Про-лигасининг 19-тури доирасида "Ифтихор" (5:1) жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нурафшон" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Шотурсунов ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда йигитлар билан қовуша олмадикми ёки иссиқ халақит қилдими билмадим. Бироқ жуда қийналдик. Танаффусда йигитлар билан иккинчи бўлим хусусида гаплашиб олдик ва кейинчалик барчаси яхши томонга ўзгарди. Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз очилиб кетди ва кетма кет голлар уришни уддаладик.

Про-лиганинг савияси ошмоқда. Бу кейинчалик ҳам давом этса керак. Ўзбек футболидаги ўзгаришлар туфайли Про-лига ҳам анчагина кучайди деб ҳисоблайман.

Янги футболчилар жамоага тезда кўникиб кета олади. Чунки бу ердаги йигитлар ўзаро аҳил. Янгиларни акаси ёки укасидек қабул қилади.

Узоқ вақт ўйинга тушмагандан кейин бирданига баҳсга қайтса, ҳар қандай футболчига қийин бўлади. Ҳа, ўртада дисквалификация сабабли бир неча турларда қатнашмадим. Аммо, машғулотлар туфайли ўз жисмоний ҳолатимни ушлаб тура олдим", - деди футболчи.

"Нурафшон" - "Ифтихор" учрашувида Фарруҳ Шотурсунов дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика