UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  32 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  4 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарруҳ Сайфиев Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Сурияга қарши 2 очко йўқотдикми ёки 1 очко қўлга киритдик?

- Бугун 2 очко йўқотдик. Ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни билади ва ҳеч кимни осонликча мағлуб эта олмайсиз.

- Ўйиндан кейин кийиниш хонасида атмосфера қандай эди?

- Атмосфера нормал эди, ҳар доимгидек. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Сурияга қарши учрашув тарихда қолди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг ўйинида қандай камчиликларни пайқадингиз.

- Бугун Шомуродовнинг ўрни билинди. Бироқ бу футбол ва сиз эртага нима бўлишини билмайсиз. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Қандай камчиликлар бўлса бош мураббийимиз бизга айтади.

- Кейинги учрашувлардаги рақиб Ҳиндистон ва Австралия ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувга қаратамиз ва майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика