UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Компани ЛЧ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  0 22:05Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато"  1 21:42"Реал" ва ПСЖ қизиқиш билдираётган футболчи "Ливерпуль"дан маошини оширишни талаб қилди  1 21:16Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди  1 20:54Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"  11 20:29Англияда футбол агенти 8 йил аввалги жинояти учун ҳибсга олинди  0 20:00Ферран Торрес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 19:38"Манчестер Сити" 50 млн евролик футболчига кўз тикди  4 19:10Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди?  16 18:44"Қизилқум" бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар туфайли Сербияга кетди. Клубга вақтинчалик мураббий тайинланди  6 18:18"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди  25 17:51"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади  4 17:30Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан жанговар дуранг қайд этди  0 17:11Марушич, Жоржевич, Ратиньо, Муҳитдинов... Суперлига 4-тур рамзий терма жамоаси  5 16:50Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари  3

“Фаровон” - 1-БЎСМ. Учрашувдан кейинги фикрлар Янгиликлар

“Фаровон” - 1-БЎСМ. Учрашувдан кейинги фикрлар

Иккинчи лига доирасидаги “Фаровон” (Марғилон) - 1-БЎСМ (Марғилон) (2:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ва энг яхши футболчилар “Championat.asia” сайтига интервью беришди.

Исломжон Исмоилов ("Фаровон" бош мураббийи)- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...- Бизнинг жамоамиз йиғилганига ҳали кўп бўлмади. Икки ҳафта мобайнида  янги йиғилган жамоамиз билан машғулотлар олиб бордик. Шу боис бугун ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, жамоамиз тўлиқ футбол ўйнади деб айта олмайман, футболчиларимиз бир-бирларини тушуниб, жамоавий ўйин кўрсата олишмади. Тўғри, жамоамиз йиғилганига қисқа фурсат бўлгани, биринчи учрашув эканлиги учун шу каби хатолар бугунги учрашувда кўп кузатилди. Энди хатоларимизни кўриб олдик, бундан буён ҳар бир чизиқ устида жиддий ишлаймиз.    

- “Фаровон” жамоасининг келажакдаги режалари қандай? Жамоа олдига ПРО-лига вазифаси қўйилганми?
- Хабарингиз бор, бизнинг жамоамиз ўтган мавсумда ўтиш баҳсида Олтиариқ туманининг “Ифтихор” жамоасига имкониятни бой бериб, ПРО-лигага чиқа олмаганди. Бу мавсумда ҳам жамоамиз олдига ПРО-лига вазифаси қўйилган. Марғилон шаҳар ҳокими бизга топшириқ бериб, ПРО-лига чиқиш вазифасини қўйди. Шундан келиб чиқиб, қисқа фурсат ичида жамоани тўпладик. Бу мавсумда ҳам мақсадимиз ўзгармайди, “Фаровон” жамоасини ПРО-лигага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.    



Дониёр Валиев ("Фаровон" футболчиси)
- Дониёр, бугунги учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз учрашув бошиданоқ ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга уриндик. Учрашув давомида жамоамизда баъзи хатолар кузатилди. Шу боис учрашувда дуранг натижа қайд этилди деб ўйлайман. Рақиб жамоа ҳам яхши шаклланган экан, улар бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам яхши учрашув ўтказди деб ўйлайман. Умуман олганда дербига хос ўйин бўлди.  

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Келажакда Суперлига жамоаларида ўйнаш ниятим бор. Шунингдек Ўзбекистон терма жамоаларида , ёшлар,  миллий терма жамоаларда ўйнашни чин дилдан истайман. Ватанимиз шаънини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш – бу менинг футболдаги энг асосий орзуим ҳисобланади.  



Жамолиддин Қосимов (1-БЎСМ бош мураббийи)
- Бугунги учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Албатта, бугун биз учун биринчи ўйин эди. “Фаровон” жамоаси яхши шаклланган, қийин ўйин бўлишини билар эдик. Шу боис бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Бизнинг жамоамиз ёш футболчилардан иборат жамоа, энг ёши катта футболчимиз ҳам 2000-йилда туғилган. Бизнинг жамоа Марғилон 1-БЎСМ жамоаси номи остида иккинчи лига баҳсларида иштирок этмоқда. Бугун Марғилон дербисида  жамоамиз футболчилари ўз акаларига қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Бундан биз жудаям хурсандмиз. Бундан буёғига хато ва камчиликларимиз устида ишлаймиз, жамоамизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.        

- Жамоанинг келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Жамоамиз олдида шундай вазифа бор, биз ўзбек футболига маҳоратли ва ёш футболчиларни тайёрлаб беришга ҳаракат қиламиз.  Таркибимизда 20 нафар ёш футболчилар бор, биз уларни ПРО ва Суперлига жамоаларига муносиб тайёрлаш борасида иш олиб бораяпмиз.Барча қўл остимдаги футболчиларга келажакдаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайман.  


Оятилло Саиджалолов (1-БЎСМ футболчиси)
- Оятилло, бугунги учрашувдан олинган таасуротлар билан ўртоқлашсангиз...
- Бугун яхши учрашув бўлди. Биз Марғилон шаҳрининг яна бир жамоаси, “Фаровон” билан ўйнадик. Учрашувдан олинган тассауротлар аъло даражада.  Жамоамиз ёш футболчилардан иборат бўлишга қарамасдан биз бу учрашувда дуранг натижа қайд эта олдик.

- Келажакда Оятилло Саиджалоловнинг қандай режалари бор?
- Ҳар бир футболчи каби мен ҳам ўз олдимга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суришни мақсад қилганман. Ватанимиз футболига муносиб ҳиссамни қўшиб, Ўзбекистон байроғини янада юксакларга кўтармоқчиман.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика