UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  0 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  1 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  1 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  14 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  57 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман” Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман”

Ўзбекитон Суперлигасининг 19-турида “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, водийда кечган учрашувда мезбонлар пешқадам “Пахтакор”ни енгиб, сенсация қайд этди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи мезбонларнинг 20 ёшли футболчиси Фарҳод Соҳибжонов бўлди. Учрашувдан сўнг ягона гол муалифи бўлган Соҳибжонов билан суҳбатлашдик. 

- Фарҳод, сизнингча “Андижон” ниманинг эвазига “Пахтакор”ни мағлубиятга учратди?

- Мазкур учрашувга футболчилар билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақиб кучли бўлса-да, охирги сонияларга қадар курашдик. Қилган меҳнатимизга яраша тақдирландик деб ўйлайман. Бу ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Футболчиларнинг майдонда кўрсатган меҳнатлари самараси билан қўлга киритилди деб ўйлайман. Шу ўринда айтиш керакки, бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлайман.

- “Андижон” мавсум давомида бир текис ўйин кўрсата олмаётганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу саволизга нима дейишга ҳам ҳайронман? Ҳар бир учрашувда йигитлар бор кучлари билан тўп тепмоқда. Вазиятлар яратмоқдамиз. Шунга қарамай, омадимиз келмаяпти. “Пахтакор”дек жамоани мағлубиятга учрата олганимиз, бизга катта куч тақдим қилади деб ўйлайман. Суперлигада қолиш учун жон-жахдимиз билан ҳаракат қиламиз. 

- Ўйин тақдирин ҳал қиладиган голни уришингизни кутганмидингиз?

- Йўқ албатта. Айнан менинг голим жамоамга ғалаба тақдим қилишини умуман кутмагандим. Жамоадошларим туфайли ушбу голни уришга муваффақ бўлдим. 

- Жамоангизни Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги турга қадар курашамиз. Вазифани бажариш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Умид қиламанки, биз олдимизга қўйилган мазкур вазифани тўлиқ бажара оламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика