UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост" Янгиликлар

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост"

Сўнгги турни Қаршида “Насаф” футболчиларига қарши ўтказган “Қизилқум” жамоасининг йўл ҳаракати ҳодисасига дучор бўлганлиги хусусида турфа гап-сўзлар тарқалган эди.
Шу масала бўйича жамоа бошлиғи Фарҳод Нуруллаев футбол клуби матбуот хизматига қуйидагича маълумот бериб ўтди.
 
 — Ҳақиқатан ҳам “Насаф” — “Қизилқум” учрашувининг эртаси куни, аниқроғи, 30 июнь куни эрталаб тахминан соат 8 ларда Қаршидаги марказий кўчалардан бирида маҳаллий “Дамас” автомашинаси жамоамиз аъзолари жой олган “Мерседес” автобуси билан тўқнашган эди, — дейди Ф.Нуруллаев. — Бу йўл ҳодисасидан бирор киши жабр чеккани йўқ, ҳамма соғу саломат. Шу куннинг ўзида жамоамиз мураббийлар штаби аъзолари ва футболчилар Зарафшон шаҳрига етиб келишган. Айни пайтда барча диққат-эътиборни навбатдаги учрашувга пухта ҳозирлик кўришга қаратяпмиз.
 
Ҳозирда жамоа бош мураббийи Рустам Забиров Зарафшондаги ўқув-машғулотлар базасида футболчилар билан кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда йигирма беш нафар футболчи фаол иштирок этаётир. Муҳими, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг “Динамо” билан бўладиган ўйин олдидан кайфиятлари кўтаринки, руҳлари тетик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика