UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  0 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  3 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  8 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Фарҳод Нишонов: "Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмаяпти" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмаяпти"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz” - “Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Жамоа Суперлигага қайтса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Тан олиш керак, бизнинг ҳозир Про-лигага кучимиз етмаяпти. Тажриба керак, таркибимиз ёш футболчилардан иборат. Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмовчилиги бор. Булар ҳам аста-секин бўлади. Про-лига бизга катта тажриба бўлаяпти. Ўйиндан-ўйинга ўсиб бораяпмиз, бу яққол кўриниб турибди. Йигитларга рахмат айтаман, бизнинг лойиҳамиз режаси 4 йиллик мақсадга асосланган. Бугун ҳар қандай рақиб билан кураша олишимизни кўрсата олдик деб ўйлайман.

- Жамоангиз кўп вазиятлар яратмоқда. Лекин фойдаланиш даражаси юқори эмас. Бу борада қандай ишлар амалга оширилаяпти?

- Бу фақат бизда эмас, бутун ўзбек футболидаги муаммо. Машғулотларда ушбу камчилик устида ишлаяпмиз. Вақт ўтиб натижасини беради албатта. Йигитларда руҳият билан боғлиқ ишонч шаклланиши керак. Вазиятларни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика