UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Фарҳод Нишонов: "Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмаяпти" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмаяпти"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz” - “Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Жамоа Суперлигага қайтса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Тан олиш керак, бизнинг ҳозир Про-лигага кучимиз етмаяпти. Тажриба керак, таркибимиз ёш футболчилардан иборат. Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмовчилиги бор. Булар ҳам аста-секин бўлади. Про-лига бизга катта тажриба бўлаяпти. Ўйиндан-ўйинга ўсиб бораяпмиз, бу яққол кўриниб турибди. Йигитларга рахмат айтаман, бизнинг лойиҳамиз режаси 4 йиллик мақсадга асосланган. Бугун ҳар қандай рақиб билан кураша олишимизни кўрсата олдик деб ўйлайман.

- Жамоангиз кўп вазиятлар яратмоқда. Лекин фойдаланиш даражаси юқори эмас. Бу борада қандай ишлар амалга оширилаяпти?

- Бу фақат бизда эмас, бутун ўзбек футболидаги муаммо. Машғулотларда ушбу камчилик устида ишлаяпмиз. Вақт ўтиб натижасини беради албатта. Йигитларда руҳият билан боғлиқ ишонч шаклланиши керак. Вазиятларни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика