UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  286 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга "Локомотив"нинг босими сабаб бўлди. Барибир "Локомотив" - катта клуб, таркибида номдор, тажрибали футболчилар бор. Ушбу футболчиларнинг босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйин чиқмади. Дуранг биз учун яхши натижа десам ҳам бўлади. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қилишди.

- Бугун иккала жамоа таркибида четлатишлар бўлди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Иккала ҳолатда ҳам ҳакам тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Ўз жамоамни айтадиган бўлсам, футболчим йўқ жойдан қизил карточка олди. Бу кейинчалик асосий мусобақаларда панд бериши мумкин. Бу билан шуҳулланамиз, барчасини тушунтирамиз. Кераксиз вазиятда у жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Балки қизил карточка бўлмаганда, ютиб кетишимиз мумкин эди.

- Жамоа олдига кубокда қандайдир вазифа қўйилганми?

- Жамоамизда кубокда ҳам, умуман барча ўйинларда ғалаба учун ўйнаш вазифаси бор. Биз ғалабалар орқали Суперлигага йўлланма олмоқчимиз ва кубокда ҳам узоқроққа бормоқчимиз.

- "Олимпик Мобиуз" Суперлигадаги "Олимпик"нинг фарм-клубими?

- Йўқ, биз алоҳида жамоамиз. Лекин биз 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўраяпмиз. Албатта, "Олимпик"нинг ҳам бизга алоқаси бор. Улар бу босқичга тайёргарлик бораётган бўлса, биз кейингисига. 2028 йилга келиб, ушбу футболчилар 22, 23 ёшга кирган бўлишади. "Олимпик Мобиуз" ва "Олимпик" лойиҳаси битта. 

- Ўтган тур жамоа "Қизилқум" билан ўйнади, бугун эса "Локомотив". Булар Суперлиганинг номдор жамоаларидан. Улардан 4 очко олинди. Бу ҳақида фикрингиз.

- Биз 9 очкони мўлжаллагандик, бироқ 4 очко ҳам ёмон эмас. Лекин ҳали кейинги босқичга чиққанимиз йўқ. Барча жамоаларда имкониятлар етарлича. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика