UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  431 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"

Про-лиганинг 8-туридан ўрин олган "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (4:0) мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қолдирилган ўйинимизда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биринчи даврани пешқадам сифатида якунлашимиз муҳим эди. Ғалаба қозона олдик. Йигитлар бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Ўйин аввалида рақиб ҳам яхши қаршилик қилди. Гол урдик ва барчаси жойига тушиб кетди" - дея фикр билдирди Фарҳод Нишонов бугунги баҳс ҳақида.

- Икки якунланган давра ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Про-Лигада кам жамоа эканлиги ёмон. Яхши томони эса, барча жамоаларнинг майдони яхшиланди. Про-Лига анча қизиқарли ўтмоқда. Барча жамоалар деярли бир хил даражада, аммо "Локомотив" ва "Арал" жамоаларининг даражаси баландроқдек. "Фарду"нинг эса ўз режалари бор ва бу жамоа иккинчи даврада яна кучаяди деб ўйлайман. "Жайхун" эса чиройли футбол ўйнамоқда. "Олимпик" мағлубиятга учраётганига қарамай, аммо ўйин сифати жуда яхши. Жамоа келажакда ютишни бошлайди.

- Танаффусда жамоангиз таркиби кучайтириладими?

- Кучайишимиз шарт. Айрим позицияларни яхшиламасак қийналиб қоламиз. "Локомотив" ва "Арал" жамоаларига қарши ўйнаш осон эмас. Тўғри, бизнинг жамоамизга ёшлар жалб этилган. Ўз клубида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни жалб қиламиз.

- Кубок ўйинларида кўпгина сенсациялар қайд этилди. Жамоангиз олдида "Пахтакор"га қарши ўйин турибди. Ушбу ўйин ҳақида гапириб ўтсангиз?

- "Пахтакор" - бренд жамоа. Ўзбекистоннинг энг кучли клуби. Йигитлар энди тикланиб олиши керак. "Пахтакор"га қарши ўйинга ҳозирдан тайёргарлик кўрамиз.

- "МобиУз"нинг етакчи футболчиларига Суперлиганинг кучли жамоаларидан таклифлар бор деган гап-сўзлар тарқалди. Ёш футболчилар Суперлига клубларига қўйиб юбориладими?

- Тўғри. Бир нечта футболчиларимизга таклиф бор. Қайси клублардан эканлигидан хабарим бор. Бизда Суперлиага чиқиш вазифаси бор. Йигитлар ушбу вазифани бажаришлари керак. Биринчи даврадан сўнг футболчиларни қўйиб юбормаслигимиз сабаби - футболчиларнинг шартномаси бор. Вазифани бажармай туриб, бошқа клубга ўтиш бироз нотўғри бўлиши мумкин. Раҳбариятимиз ушбу масалаларни ҳал этади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика