

Қозоғистон ПФЛ раҳбари Олжас Шакенович Абраев юртимизда меҳмон бўлиб ЎФФ биносида Фарҳод Магаметов билан учрашди. Ҳозирча учрашув тафсилотлари бизга маълум эмас.
1984 йилда туғилган Олжас Абраев Қозоғистон Футбол Федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси, УЕФА делегати, Қозоғистон Футбол Федерацияси вице-президенти, УЕФА маркетинг қўмитаси аъзоси, ФИФА комиссари лавозимларида ҳам фаолият олиб боради.






