UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  2 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  51 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

Фарҳод Бекмуротов: "Ғалабага тенг бўлган дуранг қайд этдик" Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: "Ғалабага тенг бўлган дуранг қайд этдик"

Coca Cola Суперлига 6-турида "Андижон" жамоаси Жиззахга сафар қилди.

Мазкур тур доирасида "Суғдиёна" жамоаси меҳмони бўлган "бургутлар" ортга қимматли бир очко билан қайтадиган бўлишди. Ўтган учрашувларда пойтахт жамоаларидан уч очко тортиб олган Улуғбек Бақоев шогирдлари "Андижон" билан беллашувда етарлича қаршиликка дуч келишди. Мезбонларни ғалабадан мосуво қилган андижонликлар сардори Фарҳод Бекмуротов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсам ғалабага тенг дуранг бўлди. Чунки, рақибимиз биздан олдин пойтахтнинг икки гранд жамоасини ютганди. Биз ҳам, "Суғдиёна" ҳам ёмон ўйин ўтказмадик. Ўзимизда куч ва ирода топиш устида руҳан машғулотларда ишлагандик. Бу эса бугун ўз мевасини берди. Ўйлайманки, мураббийларимизни кўрсатмаларини тўғри бажара олдик. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб рақибнинг кучли томонларини зарарсизлантирдик. 

Виктор Кумиковнинг фалсафасини тушуниб бормоқдамиз. Анча ўзлаштириб олдик. Кумиковнинг тажрибаси катталиги бизга фойда бериши мумкин. Гол урган вазиятимда Дониёр Абдуманнопов тўпни аниқ ташлаб берди. Тўп киритишимни ичимдан ҳис қилаётгандим. Бунга ўзимда ишонч бор эди",- дейди Фарҳод Бекмуротов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика