UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Фарҳод Абдумавлонов: “Ўзбек футзал жамоалари ҳам молиявий томонлама кучаймоқдалар” Янгиликлар

Фарҳод Абдумавлонов: “Ўзбек футзал жамоалари ҳам молиявий томонлама кучаймоқдалар”

Айни пайтда Қозоғистоннинг ЦСКА жамоасида тўп сураётган футзалчимиз Фарҳод Абдумавлоновнинг қозоқ ОАВларидан бирига интервью берди.
Суҳбатнинг ўзбек тилидаги кўринишини сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Фарҳод Абдумавлонов Осиё футзалида ўзига хос ўринга эга. Футболчи ҳеч қачон қитъа биринчилигида чемпион бўлмаган. Клуб таркибида ҳам, терма жамоаси сафида ҳам. У мана уч йилдирки Қозоғистонда тўп тепмоқда.

-   Фарҳод, сиз учун Қозоғистон чемпионати нимаси билан қизиқарли?
-   Чемпионатда кучли клубларнинг иштирок этаётгани мухлисларни қизиқтиради. Жамоалар легионерлар ҳисобига кучли ҳисобланадилар. “Қайрат”, “Тулпор”, “Аят” каби жамоаларга қарши ўйнаш ажойиб.

-   Молиявий томонлама ўйлаб қарайдиган бўлсак, қаерда тўп тепиш яхши: Қозоғистондами ёки Ўзбекистонда?

-   Бу йилдан бошлаб ўзбек жамоалари ҳам молиявий томонлама кучаймоқдалар. Жамоаларни молиялаштириш деярли бир хил. Қозоғистонда озгина кўп бўлиши мумкин.

-   Қайси чемпионатнинг савияси юқори?
-   Қозоғистонники. УЕФА Кубоги соҳиби “Қайрат”нинг иштирок этишиёқ мусобақанинг савиясини кўрсатиб турибди.

-   Ўтган мавсумда Қозоғистонда кўп легионерлар иштирок этди. Ҳозирда эса фақат сиз. (Ўзбек футзалчилари назарда тутилмоқда).
-   Бошқа йигитларга ҳам Қозоғистондан таклиф бор эди. Кимгадир жароҳати ҳалал берди. Кимдир ўз юртида қолишни истади. Баъзилар эса бошқа мамлакатга жўнаб кетдилар. Масалан, Шуҳрат Тожибоев Хитойнинг “Гуанчжоу” жамоаси сафида тўп тепмоқда. Ўйлайманки, биринчи давра якунланганидан сўнг ҳам бир қанча ўзбек футзалчиларини кўрамиз.

-   Сиз Қозоғистонда иккита мавсумда 68 та гол урдингиз. Бу йил эса биринчи турдан кейиноқ тўпурарликни қўлга олдингиз. Нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
-   Ҳар бир ўйинчи ўз олдига турли ҳил вазифалар қўяди. Кимдир гол уришни истайди. Ҳар бир ўйин олдидан ўз голларим билан жамоамга ёрдам беришимни Худодан сўрайман. Бунинг учун яна омад ҳам керак. Умуман олганда, ҳеч қандай режа йўқ. Муҳими жамоавий ўйин.

-   Нима учун айнан ЦСКАни танладингиз?
-   Ўтган йиллар давомида жамоани кўрдим ва у ерда ёш ўйинчилар тўп суришарди. Менга қўнғироқ қилиб медаллар учун курашадиган янги жамоа тузилаётгани ҳамда ёрдам беришимни сўраб қўнғироқ қилишди. Тушунишимча, жамоага Мудофаа вазиринг шахсан ўзи мухлислик қилади. Доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоада тўп суришни истайман. Жамоадаги муҳит яхши.

-   Тошкентда Қозоғистон терма жамоаси иштирок этадиган турнир бўлиб ўтар экан...
-   Ҳа, футзал миллий терма жамоалари ўртасида қизиқарли мусобақа бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжондан ташқари Беларус терма жамоасига ҳам таклиф жўнатилган. Терма жамоа йиғинига таклиф олганман. 25 ноябрда Тошкентга учиб кетаман. Сабрсизлик билан ушбу ўйинларни кутяпман.


Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика