Фарғонада “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди
23 июл 2019 17:01
Янгиликлар
Фарғонада “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди
Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад энг аввало тоғли ҳудудларда яшовчи болаларни футболга жалб этиш, улар ўртасида мусобақа ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёзги таътил кунлари ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кўмаклашишдан иборат. Ташкил этилган мусобақада Шохимардон ва Ёрдон маҳаллаларида истиқомат қилувчи 50 нафарга яқин болалар иштирок этдилар.
Футбол ассоциацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу блиц турнирда муносиб иштирок этган болаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тақдим этилган совғалар, кубок ва дипломлар топширилди.
Шунингдек мусобақа давомида мазкур ҳудудда футболни ривожлантириш ишлари муҳокама қилиниб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этишга келишиб олинди.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар