


Мазкур мусобақа Фарғона шаҳар 1-БЎСМ томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Мусобақани ташкил этишдан мақсад кузги таътил вақтида ёш футболчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, футбол спорт турини оммавийлигини ошириш каби вазифаларни ўз ичига олади.
Ёш футболчилар ўртасидаги беллашувлар "Нефтчи" спорт мажмуасининг заҳира майдонларида ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақанинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз.
Бекзод Толибов, ўз мухбиримиз



