UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкилланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими “Турон” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди ва футболчилар билан яқиндан танишди. Хайрулла Хайитбоевич ПРО-Лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда "Турон”га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлади.

Сўнгра вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилди.

Шуни айтиш жоизки, Хайрулла Бозоров футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ўзбекистон туманига ташрифи чоғида бундан буён "Турон" клуби мунтазам ҳар томонлама қўллаб - қувватланиши хусусида айтиб ўтди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика