UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  37 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  5 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди Янгиликлар

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Раҳматилло Шукуров, университет проректори Акмалжон Ўринов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакили Фаррух Зокиров, Фарғона футболи намоёндалари Анвар Бердиев, Баҳодир Шамсиддинов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар "ФарДУ" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.

Жамоа таркиби: 1. Исломбек Сайдуллаев, 12. Улуғбек Абдумаликов, 14. Мақсаджон Рустамжонов, 4. Нозимжон Бобожонов, 5. Давронбек Қорабоев, 3. Муҳсин Маҳаммаджонов, 7. Афолаби Олуватосин, 8. Азизбек Фозилов, 9. Улуғбек Исмоилжонов, 11. Муҳаммадқодир Аҳмаджонов, 17.Аббос Салимжонов, 22. Мўйдин Мамазулунов.

Жамоа бош мураббийи: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика