"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 1:3
01 апр 2020 18:15
Янгиликлар
"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 1:3
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"
"Ўйин" соат 18:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-савол: 2016 йил Олий лигада гол урган энг ёш футболчи ким бўлган? Жавоб: Ислом Рашидхонов (Pakhtakor25 "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Винсент Кандела қайси терма жамоада тўп тепган? Жавоб: Франция (The best time "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 2002 йил Жаҳон чемпионатида биринчи олтин голни ким урган? Жавоб: Анри Камара (Forever "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: Маркус Баббель қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Германия (Umid19994 "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 1:3
Фикрлар