UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  0 18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  56 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  1 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  3 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6 Янгиликлар

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Шартлар: Тошкент вақти билан 21:00да Роналду ва Месси мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 10та.

Агар Роналду мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар Месси ишқибозлари жамоасида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди. 

Ҳар бир тўғри жавоб учун Роналду ёки Месси жамоасига 1 баллдан берилади. Савол биринчи аниқ жавобгача давом этади. Агар иккала жамоа вакили бир дақиқа ичида тўғри жавоб берса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади.


ЯНГИЛАШ


1.Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўз терма жамоаларида урган голлари сони нечта?
Жавоб: Роналду 99та - Месси 70та. 
Тўғри жавоб муаллифи - RAKUTEN.
Роналду - Месси 0:1



2. Роналду ҳамда Месси жамоалари ўртасидаги баҳсда иккала футболчи гол урган дастлабки учрашув санасини кўрсатинг.
Жавоб: 2011 йил 9 февраль. Аргентина - Португалия 2:1 (ўртоқлик ўйини)
Тўғри жавоб: йўқ.
Роналду - Месси 0:1



3. Роналду ва Месси фаолияти давомида неча марта хет-трик қайд этишган?
Жавоб: Роналду 56 - Месси 54.
Тўғри жавоб муаллифи: Burgansoy
Роналду - Месси 0:2



4. Криштиану ва Лионель фаолияти давомида нечтадан гол уришган?
Жавоб: Роналду 725 - Месси 697
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 1:2



5. Месси - Роналду тўқнашувида биринчи бўлиб "Олтин тўп"ни қайси футболчи қўлга киритган ва қачон қўлга киритган?
Жавоб: Криштиану Роналду (2008)
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Monoblok 
Роналду - Месси 2:3



6. Роналду ҳамда Мессининг 2020 йилда урган голлари сони қанча?
Жавоб: Роналду 13 - Месси 9
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 3:3



7. Криштиану Роналдунинг фарзандлари сонини ва уларнинг исмларини айтинг.
Жавоб: 4 нафар фарзанди бор. Криштиану Роналду жуниор, Ева Мария, Метео Роналду ва Алана Мартина.
Тўғри жавоб муаллифлари: Nodirjon Abdurasulov, Yokubov.
Роналду - Месси 4:4



8. Лионель Мессининг кенжа ўғли Чиронинг туғилган йилини айтинг.
Жавоб: 2018.
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Жавохир Бахронов.
Роналду - Месси 5:5



9. Месси Аргентина ёшлар (U20) терма жамоаси сафида нечта учрашувда майдонга тушган?
Жавоб: 18та
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, ГРОМ
Роналду - Месси 6:6



10. Криштиану Роналду АПЛдаги дастлабки мавсумида нечта гол уришга муваффақ бўлган?
Жавоб: 4та
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 
Роналду - Месси 7:6


Ўйин якунланди. Умумий ҳисоб: Роналду 7:6 Месси

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика