Фалькао "Галатасарой"дан кетишга яқин
17 июл 2021 16:52
Янгиликлар
Фалькао "Галатасарой"дан кетишга яқин
Истанбулнинг "Галатасарой" клуби форварди Радамель Фалькао клубдан кетишга яқин.
Турк клуби ёзги трансфер ойнасида ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилди. Колумбиялик футболчининг хизматларига МЛС, Қатар ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.
Радамель "Галатасарой"да 2019 йилнинг сентябридан бери ўйнайди. Истанбул жамоасига эркин агент мақомида ўтган футболчининг клуб билан тузган шартномаси келаси мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Ҳужумчи ўтган мавсум Суперлига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар