Фабрегас МЮ ғалабани ҳақли қўлга киритгани ҳақида оммага маълум қилди
09 мар 2019 00:04
Янгиликлар
Фабрегас МЮ ғалабани ҳақли қўлга киритгани ҳақида оммага маълум қилди
Фабрегас Жулио Баптистанинг ушбу ғалаба тасодифий деб таъкидлаган гапига қўшилмаган ҳолда қуйидагича фикр билдириб ўтди:
"Ҳар бир жамоа ўз салоҳиятини ишлатиши шарт. "Манчестер Юнайтед" жароҳатлар гирдобида қолган 8 нафар муҳим футболчиларисиз ПСЖ клуби билан курашди. Ўйиннинг охирги 20 дақиқасида манкунианликлар клуб академия футболчиларидан фойдаланишга мажбур бўлишди. Чунки, захирада улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Меҳмонларга омад кулиб боқдими? Ҳа, лекин улар ғалабага ҳақли равишда эришди. Сабаби, МЮ аъзолари охиригача курашди ва ишониди", — дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради Four Four Two нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ПСЖ майдонида сўнгги дақиқаларда гол уриб умумий ўйин натижасига кўра, парижликларни қолдириб кетди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар