

“Майдонни тарк этиш чоғидаги кўз ёшлар? Ҳа, ҳаммаси ушбу ўйинда рўй беради, деб ўйламагандим. “Челси”га ҳурматим баланд, аммо жамоадаги ҳозирги ҳолат барчага маълум. Вақт ўтиб бормоқда. Худдики кеча профессионал тарзда футбол ўйнашни бошлагандекман. Аммо ортга назар солсак 15 йил ўтиб кетди.
Ёш футболчиларга кичик маслаҳатим бор: майдондаги ҳар бир лаҳзангиздан лаззат олинг. Футболчи ҳар уч кунда янги чақирувга, баҳсга тайёр бўлиши лозим. Биз олқиш ва таниқидларни эшитамиз, муваффақият ва қулаш даври бўлади, аммо вақт ўтиб кетганини сезмай қоламиз”, дея Фабрегаснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.



