

"Биринчи бўлимда улар иккита гол уришди, бу бироз ноҳақлик бўлди. Хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик, аммо биз яхши ўйнадик деб ўйлайман. Рақиб қарши ҳужумларда жуда хавфли эканлигини билар эдик, лекин биз ирода кўрсатдик.
Бу ғалаба баъзи журналистларни жим бўлишга мажбурлайди деб умид қиламан. "Челси" яхши ўйнаяпти ва ғалаба қозонмоқда" - дейди Фабрегас.



