UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   3 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  3 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  6 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

Европалик мутахассис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди Янгиликлар

Европалик мутахассис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди

Олдинроқ хабар берганимиздек, айни пайтда Бельгия футбол федерацияси техник бўлими раҳбари Крис ван Пуйвельде юртимизда бўлиб турибди.

Бугун ушбу меҳмон юртимизнинг етакчи клубларига ташриф буюрди. Жумладан, у “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев ҳамда стадион директори Воҳид Зокиров илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельде аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш хавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларга хавас билан қаради.

Шунингдек, клуб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатлари билан ҳам ўртоқлашди.  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика