Европадаги яна бир чемпионат якунланди

Mirjalol Normatov
24 апр 2020, 21:12
Нидерландияда мавсум коронавирус сабабли давом эттирилмайди.

"De Telegraaf" хабарига кўра, чемпион ва қуйи лигага тушиб кетадиган жамоалар бўлмайди. Эредивизияда бундай ҳолат 1945 йилдан бери илк марта содир бўлмоқда.

Ҳозирча лига расмийлари бу борада жавоб беришганича йўқ. Расмий маълумот яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни дамда "Аякс" турнир жадвалида 25 ўйинда 56 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилаётганди. 2-ўриндаги АЗ ҳам шунча очко тўплаган, бироқ қўшимча натижалар эвазига ортда қолаётганди.

Сўнгги ўринлар "Ден Хааг" (19 очко) ва "Валвейк" (15 очко) томонидан эгаллаб турилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: De Telegraaf