UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  17 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  31 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  104 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2

Европадаги яна бир чемпионат тикланмоқда Янгиликлар

Европадаги яна бир чемпионат тикланмоқда

Польша давлатидаги жамоалар май ойининг илк кунидан бошлаб, машғулотларга зўр беришлари мумкин.

Польша премьер-министри Матеуш Моравецкий ҳамда мамлакат спорт вазири Данута Дмовская биргаликда матбуот анжуманини ўтказишди ва унда карантиндан кейинги режалар маълум қилинди.

Функционерлар бу борадаги режалар фақатгина коронавируснинг янги оқими бошлансагина ўзгариши мумкинлигини айтишди.

3-4 май - барча футболчилар ва клублар ишчиларини тестдан ўтказиш
4 май - бир неча гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда қатнашиш
10 май - жамоавий машғулотлар
27-28 май - барча футболчилар, ҳакамлар ва улар билан гаплашадиган шаҳсларни текшириш
29-31 май - чемпионатнинг 27-турини мухлисларсиз ўтказиш
18-19 июль - чемпионатнинг сўнгги турини ўтказиш

Экстракласда 26 тур ўйнаб бўлинган: айни дамда "Легия" 51 очко билан пешқадам, унинг ортидан "Пьяст" 43 очко билан бормоқда. 3-қатор учун эса бир йўла 3 клуб курашмоқда: "Краковия", "Шленск", "Лех" - 42 очкодан.

Польшада коронавирусдан зарарланганлар 11067 нафарни ташкил қилмоқда. Шулардан 2126 нафар тузалган бўлса, 499 нафари вафот этган.

Олдинроқ Германияда Бундеслига баҳслари 9 май кунидан давом эттирилиши борасида маълумотлар тарқаганди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика