UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди Янгиликлар

Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди

"Фенербахче" мухлислари пайшанба куни Нидерландияда бўлиб ўтган УEФА Европа Лигаси ўйинида "Фаластинга озодлик" деб ҳайқиришди.

Ўйин бошланишидан олдин "АЗ Алкмаар" стадиони "АФАС" бўйлаб ҳайқириқлар янгради, унда мухлислар бир овоздан Фаластинни қўллаб-қувватладилар.

Аввалроқ Туркиянинг бошқа бир клуби "Галатасарой" мухлислари Европа Лигаси ўйинида Фаластин билан бирдамлигини кўрсатиш мақсадида "Мустақил Фаластин", "Фаластин геноциди" ва "Ғазо болалари яшасин" деб ёзилган улкан баннерларни дарвоза ортига осиб қўйган эди.

Исроил 2023 йил 7 октябрдан бери Фаластин қаршилик гуруҳи ҲАМАСнинг ҳужумидан сўнг Ғазога ҳужумини давом эттирмоқда. Ҳужум оқибатида 43,5 мингга яқин одам ҳалок бўлди ва анклав яшаш учун деярли яроқсиз ҳолга келтирилди. 

Исроил, шунингдек, блокадада бўлган анклавдаги ҳаракатлари учун Халқаро судда геноцид иши юзасидан ҳисоб бериши лозим.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика