

“Олимпиакос” эгаси Эвангелос Маринакис instagram'даги саҳифаси орқали коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилган. Айни пайт, Греция жамоасининг мураббийлар штаби, футболчилари ва клуб ишчилари тиббий кўрикдан ўтишмоқда.
“Вулверхэмптон” эса Европа Лигаси 1/8 финали доирасида “Олимпиакос”га қарши бўлиб ўтадиган илк баҳсни қолдириш бўйича УЕФА билан музокара ўтказмоқда. Мазкур ўйин 12-мартга белгиланган.
Маълумот ўрнида, Эвангелос Маринакис Англиянинг қуйи дивизиони жамоаси “Ноттингем Форест” акциядори ҳам ҳисобланади.



