

Биринчи учрашувда Римда “Лацио” билан дурангга (2:2) имзо чеккан Киевниннг “Динамо”си жавоб ўйинида, мухлислар қаршисида мағлубият аламини татиб кўрди.

“Зенит” футболчилари эса илк баҳсда Германияда “РБ Лейпциг”га (1:2) кичик ҳисобда мағлуб бўлишганди. Жавоб ўйинида эса томонлар муроса кўчасини танлашди. Натижада немислар чорак финалга йўл олишди, “Зенит” эса Еврокубоклар билан хайрлашди.



