Европа Лигаси. “Бенфика” ва “Арсенал” ўртасидаги илк баҳс Римга кўчирилди. “Реал Сосьедад” – МЮ учрашуви эса …
09 фев 2021 19:00
Янгиликлар
Европа Лигаси. “Бенфика” ва “Арсенал” ўртасидаги илк баҳс Римга кўчирилди. “Реал Сосьедад” – МЮ учрашуви эса …
Мусобақа 1/16 финалидан ўрин олган 18 февралдаги “Бенфика” – “Арсенал” ўйини Римда бўлиб ўтади.
Буюк Британияда Португалиядан келувчи фуқароларга нисбатан карантин чекловлари жиддий бўлгани туфайли мазкур баҳс нейтрал майдонга кўчирилди.
Айни пайт Лондонда ўтиши керак бўлган жавоб баҳси қаерда ўтказилиши номаълум. Қарор кейинги ҳафта қабул қилинади.
Шунингдек, ЕЛ 1/16 босқичидан ўрин олган “Реал Сосьедад” – МЮ учрашуви Испаниядан Туринга кўчирилиши кутилмоқда. Ҳозирча УEФА бу ҳақда расмий баёнот бермади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар