

Англия премьер лигасида ўз дарвозасидан энг кам ўтказиб юборган жамоа бу Манчестер шаҳрининг "Юнайтед" клуби саналади. Ушбу жамоа ўз дарвозасидан ҳозирга қадар 10 маротаба гол қўйворган.

АПЛ: Ромеро ("Манчестер Юнайтед") - 4 ўйин (-2 гол)
Серхио Ромеро мавсум стартида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини тўртта ўйинда қўриқлади ва иккита гол ўтказиб юборди.

АПЛ: Де Хеа ("Манчестер Юнайтед") - 10 ўйин (-8 гол)
Италия чемпионатида "Интер" жамоаси дарвозасини ишғол этиш рақибларга катта қийинчилик туғдирмоқда. Бунда Самир Ҳандановичнинг хизматлари катта албатта.

А Серия: Самир Ҳанданович ("Интер") - 13 ўйин (- 7 гол)
Испания чемпионатининг энг кам гол ўтказиб юборган жамоаси бу Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳисобланади. Ян Облак Ла Лигада энг ишончли дарвозабон сифатида қайд этилмоқда.

Ла Лига: Ян Облак ("Атлетико") - 13 ўйин (-6 гол)
Франция чемпионатида ПСЖ дарвозасига гол уриш бошқа жамоаларникига нисбатан қийинроқ кўринмоқда. Кевин Трапп ўз ишини чемпионатдаги бошқа ҳамкасбларидан кўра яхшироқ уддаламоқда.

Франция 1-дивизиони: Кевин Трапп (ПСЖ) - 15 ўйин (-8 гол)
Германия чемпионатининг энг кучли ва тажрибали кипери Мануэль Нойер ҳар доимгидек ўз постини анча ишончли қўриқлашда давом этмоқда.

Бундеслига: Мануэль Нойер ("Бавария") - 14 ўйин (-5 гол)



