Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади
16 ноя 2024 20:12
Янгиликлар
Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади
ПСЖ яна "Наполи"нинг 23 ёшли қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелияга қизиқмоқда.
Париж клуби бош мураббийи Луис Энрике грузиялик футболчининг катта мухлиси ҳисобланади ва ўйинчида жамоасининг чап қанот ҳужумини кучайтирадиган сифатларни кўрмоқда. "Наполи" эса Кварацхелияни клубда сақлаб қолмоқчи, аммо ҳозирда ҳужумчининг шартномасини узайтириш билан боғлиқ муаммолар бор, сабаби томонлар товон пули борасида келишувга эриша олишмаяпти.
Кварацхелия жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар