UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  19 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  6 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  3 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4

Европа футболида порлаган юлдузлар 10 йилда қандай ўзгаришди? Янгиликлар

2008-2018 йиллар мобайнида Европа футболида порлаган ва кўплаб муҳлисларга эга юлдузлар қандай ўзгаришди?

Келинг, биргаликда кўриб чиқамиз.

Гонсало Игуаин

2008 йил: Игуаин "Реал" заҳирасидан мустаҳкам жой олган пайти. Ўша даврда Рауль, Робиньо ва ван Нистелрой сингари футболчилар "Қироллик" клубини асосий қуроллари ҳисобланган.
2018 йил: "Реал", "Наполи", "Ювентус" билан 10та соврин ютганидан сўнг, Гонсало "Милан" клубида тўпурарлик маҳоратини кўрсатмоқда.


Гонсало Игуаин


Златан Ибрагимович

2008 йил: Златан А Серияда ҳукмронлик қилган.
2018 йил: Ибра MLSда якка ҳоким бўлиб турибди. Айтганча, унинг бурнида бироз ўсиш бўлганини сездингизми? Златаннинг қиёфаси сезиларли ўзгарганини айтмасак ҳам бўлади.


Златан Ибрагимович


Уэйн Руни


Расмни аралаштириб юбормадик. Шунчаки, Уэйн Руни чиндан ҳам 10 йил олдингига нисбатан яхшироқ кўринади.

2008 йил: Руни - "МЮ" юлдузи, ЕЧЛ соҳиби ва яна Англия матбуоти учун стимул бўладиган, тартиб-интизом масаласида муаммога эга футболчи.
2018 йил: Уэйн -  бир нечта ажойиб голлари орқали MLS юлдузи.


Уэйн Руни


Криштиану Роналду


2008 йил: Роналду ўзиннинг биринчи ЕЧЛ финалига тайёргарлик кўрмоқда.
2018 йил: ЖЧда ўзининг фаолиятидаги "шедевр" голини уриш учун тайёрланаётган лаҳза. 9 йил "Реал" сафида тўп суриб, ҳамма совринларни қўлга киритди ва "Қироллик клуби"нинг афсонасига айланди.


Криштиану Роналду


Лионель Месси

2008 йил: Ҳали "Барселона"нинг асосий юлдузи эмас (асосий юлдуз Роналдиньо эди), лекин "Олтин тўп"га номзод.
2018 йил: 5 карра "Олтин тўп"соҳиби ва имиджидаги ўзгаришлар


Лионель Месси


Маруан Феллайни


2008 йил: Бельгиянинг "Стандард" клубидан "Эвертон" клубига 15 миллион фунт (клубнинг шахсий рекорд суммаси) эвазига ўтган.
2018 йил: Моуриньо у билан янги шартнома тузади. Энди 15 миллион фунт унинг нархи эмас, балки йиллик маоши ҳисобланади. Маруаннинг сочлари трансфер нархи каби ўсишга эришди.


Маруан Феллайни


Марсело


"Реал" раҳбарияти айтишича, Марсело ўсмирлик пайтида, агар уни "Реал Мадрид" клубида олиб қолишса, ҳеч қачон сочини олмасликка ваъда берган. Балки бу нотўғри бўлиши мумкин. Аммо, сўнгги 10 йилда Марселонинг сочлари сезиларли равишда ўсиб бормоқда.
2008 ва 2018: Марсело - "Реал"нинг асосий чап қанот ҳимоячиси.


Марсело


Серхио Рамос

2008 йил: 22 ёшли Серхио Рамос - кучли ҳимоячи, Испания ва "Реал"нинг асосий ўйинчиси, шунингдек, узун сочлари билан машҳур.
2018 йил: Кўринишининг ўзи учрашувга таъсир этади.

Серхио Рамос


Жоржио Кьеллини

2008 йил: Фаолиятида биринчи бор марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди - бунгача чап қанот ҳимоячиси бўлган.
2018 йил: Бир ҳаваскор футбол клуби мураббийи айтишига қараганда, унинг бурни илм-фан учун қурбон бўлиши керак.


Джорджо Кьеллини


Гарет Бэйл

2008 йил: "Тоттенҳэм"нинг умидли чап қанот ҳимоячиси, 11 миллион фунт эвазига "Саутгемптон"дан ўтган эди.
2018 йил: "Реал"нинг ўнг қанот вингери, 100 миллион фунтдан қимматроқ ва тез-тез жароҳат олиб туради.


Гарет Бэйл


Арьен Роббен

2008 йил: Жароҳатлар қурбони - ўша мавсумда 5 маротаба жароҳат олган.  Соғлом бўлганида эса, "Реал"нинг етакчи ўйинчиси бўлган.
2018 йил: "Бавария" клубида ҳам озми кўпми худди шу ишни бажармоқда.


Арьен Роббен


Давид Силва

2008 йил: Европа чемпионатида зафар қучди. Кейин оёқ тўпиғидаги жароҳати сабаб узоқ даволанди ("Сити"га ўтишидан икки йил олдин).
2018 йил: "Манчестер Сити"нинг сардори ва афсонаси. Шунингдек, Гвардиоланинг сўзларига кўра, ушбу клубни бошқаришининг асосий сабабчиси.


Давид Сильва


Диего Коста

10 йил давомида Диего ўзгармаган. Уни ҳеч қанақасига ўзгартириб бўлмайди.

2008 йил: "Альбасете" клубида ижарада ўйнаб, "Атлетико" асосий таркибига кириш учун тайёрланади.
2018 йил: "Атлетико" асосий таркибида, худди "Челси" жамоасида "командировка"да бўлмагандек.


Диего Коста


Бонус


Лука Модрич умуман ўзгармаган. Сиз ушубу расмларни 10 йил ажратиб турганига ишонасизми?


Лука Модрич


championat.com сайтидан Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика