UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  0 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  0 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  1 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  20 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  23 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  7 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  4 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  28 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964 Янгиликлар

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964

"Кўҳна қитъа" чемпионатлари тарихи билан таништиришда давом этамиз.


Иккинчи Европа чемпионати 1964 йилнинг 17-21 июнь кунлари Испанияда бўлиб ўтган. Турнирда финал баҳсида Собиқ Иттифоқ терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган мезбонлар ғолибликни қўлга киритганлар.

Дастлабки чемпионат билан таққослаганда турнир саралашида иштирок этган жамоалар 17 тадан 29 тагача кўпайган.

Мусобақа давомида Люксембург ҳақиқий сенсация кўрсатган. Улар 1/8 финалда Голландияни мағлуб этгандилар. Чорак финалда Дания терма жамоасига қарши ўйинда эса қўшимча вақтлардагина 0:1 ҳисобида имконият бой берилганди.

Шу тариқа турнирнинг финал қисми - ярим финалларга Собиқ Иттифоқ, Испания, Венгрия ва Дания терма жамоалари етиб келганлар.

Ярим финалда Собиқ Иттифоқ терма жамоаси Данияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Мезбон Испания терма жамоаси эса Венгриядан қўшимда таймларда 2:1 ҳисобида устун келган.

Учинчи ўрин учун баҳсда Венгрия қўшимча вақтларда Данияни 3:1 ҳисобида ютган.

"Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган финал ўйинида эса мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганлар ва Европа чемпионига айланганлар.



Испаниялик Луис Суарес - турнирнинг энг яхши футболчиси


Евро - 1964

Чемпион: Испания

Иккинчи ўрин: Собиқ Иттифоқ

Учинчи ўрин: Венгрия



Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика