Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда
17 июл 19:39
Янгиликлар
Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда
Евро-2024да Грузия терма жамоаси ҳужумчиси Жорж Микаутадзе 3та гол уриб, битта ассист қайд этган эди.
Евродан кейин "Метц" ҳужумчисига "Монако" ва "Ланс" клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлган эди. "Championat.asia" манбаларининг хабар беришича, Микаутадзе бугун Франциянинг бошқа бир клуби "Лион" таркибида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Грузиялик форвард тез орада лионликлар билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, "transfermarkt" порталида Жоржнинг трансфер қиймати 15 млн евро қилиб кўрсатилган. Унинг "Метц" билан келишуви 2028 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар