Евро-2020. Италия – Испания. "Баҳс юлдузи" аниқланди

Sherzod Nurmatov
7 июл 2021, 03:27
Европа чемпионати ярим финали доирасидаги Италия – Испания ўйини ўз ниҳоясига етди (1:1, пенальтилар бўйича – 4:2).

Федерико Кьеза ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, "star of the match ("баҳс юлдузи") совринини қўлга киритди.

23 ёшли ўйинчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва 60-дақиқада гол урди. 

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020'нинг иккинчи финалчиси бугун Англия ҳамда Дания ўртасида ҳал бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59 га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com