Евро-2020 финали Лондондан Будапештга кўчирилиши мумкин

Alisher
18 июн 2021
Европа чемионати-2020 финал ўйини Лондондан Будапештга кўчирилиши мумкин.

Қайд этилишича, Англиядаги эпидемиологик вазият стадионнинг тўлишини кафолатлай олмайди. Будапешт эса трибуналарнинг 100% тўлишини кафолатламоқда.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон УЕФАдан эҳтимолий кўчирилиш бўйича огоҳлантириш олди. Энди Лондондан қандайдир кафолат жавоби берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 финал ўйини 2021 йилнинг 11 июлида Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: The Times