UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  40 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6

ЕВРО-2016. Хорватия - Португалия учрашувига превью Янгиликлар

ЕВРО-2016. Хорватия - Португалия учрашувига превью

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Лука Модрич ўйнаётган Хорватия билан ўйнайди.

Хорватия терма жамоаси ўз гуруҳида Испанияни ортда қолдириб биринчи ўринни олиб 1/8 финалга чиқди. Португалия эса F гуруҳида учинчи ўринни банд этиб кейинги босқичга йўл олди.

Хорватия ўтган йил сентябрь ойидан буён 10та ўйин ўтказди ва уларнинг ҳеч бирида мағлуб бўлгани йўқ. Португалия гуруҳдаги учала ўйинда ҳам дуранг ўйнади ва ғалаба қозонмай плей-оффга чиққан биринчи жамоага айланди.

Криштиану Роналду Европа чемпионатида яна битта гол урса ушбу мусобақадаги жами голлари сонини 9тага етказиб олади ва мутлоқ рекордчи Мишель Платинига етиб олади.



Бу жуфтлик ғолиби чорак финалда Польша - Швейцария ғолиби билан ўйнайди.

Хорватия ва Португалия ўзаро 3 марта ўйин ўтказишган. Уларнинг барчаси Португалия ғолиб бўлган. Бундан ташқари хорватлар шу кунгача бу рақиб дарвозасига умуман гол ура олмаган.

Бугунги ўйинда фаолият олиб борадиган испаниялик ҳакам Карлос Веласко Карбальо Евро-2016да иккита учрашувда ишлади. Албания - Швейцария ва Словакия - Англия ўйинларида ҳакам 9та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатди.

Бугун Ланс шаҳридаги "Феликс Боллар-Делелис" стадионида Европа чемпионатининг охирги ўйини бўлиб ўтади. Бунга қадар бу ўйингоҳ Албания - Швейцария (0:1), Англия - Уэльс (2:1) ва Чехия - Туркия (0:2) учрашувларини қабул қилган эди.



Евро-2016, 1/8 финал.
ХОРВАТИЯ - ПОРТУГАЛИЯ
25 июнь. Ланс. "Феликс Боллар-Делелис" стадиони. 23:55
Ҳакам -
Карлос Веласко Карбальо (Испания).

Хорватия: Субашич; Срна, Чорлука, Вида, Стринич; Модрич, Бадель; Брозович, Ракитич, Перишич; Манджукич.
Сариқ карточкаси борлар: Бадель, Брозович, Перишич, Рог, Срна, Стринич, Вида, Врсалько

Португалия: Руй Патрисиу; Виейринья, Рикарду Карвалью, Пепе, Геррейру; Вилльям Карвалью, Жоау Моутинью, Андре Гомеш, Жоау Мариу; Нани, Роналду.
Сариқ карточкаси борлар: Пепе, Куарежма


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика