UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  4 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  6 09:00«Бобур Арена» тўлган баҳсда «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди  17 08:36Фабрицио Романо Марко Ройснинг навбатдаги жамоасини маълум қилди  0 08:15Про лига. Бугун 11-тур учрашувлари давом эттирилади  0 01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  4 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4 23:55Депай "Атлетико"дан кетди  1 23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  1 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  15 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  10 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  24 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  20

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим" Янгиликлар

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"

Ушбу мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"га келиб қўшилган россиялик дарвозабон Евгений Конюхов жамоани тарк этганидан хабарингиз бор.

Дарвозабон Фарғона клубидаги қисқа фаолияти ва жамоадан нима учун кетгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Евгений "Нефтчи"даги қисқа фаолиятингиз қандай кечди?

- Мавсум ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман. Чунки жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Оддий бўлмаган, қизиқарли лаҳзаларни ўтказдик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман. 

- Бу жамоага ўтиш таваккал қабул қилинган қарормиди? Чунки қийин вазиятдаги жамоага келишга ҳар ким ҳам ботина олмайди...

- Асосийси жамоанинг вазифаси мавжудлиги. Мен учун бу муҳим ҳисобланади. Қандайдир хавф ҳақида ўйламаганман. "Нефтчи"нинг Суперлигада қолишига кўмаклашмоқчи эдим, холос. 

- Мавсум якунлангач фарғоналиклар билан хайрлашдингиз. Келишув шундай эдими ёки сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?

- Шартнома тугади. 


- Клуб янги шартнома таклиф қилдими?

- Йўқ. Мен сўрамадим.

- Мураббийлар штаби, мухлислар қандай таассурот қолдирди?

- Ишқибозларга қўллаб- қувватлашгани учун раҳмат айтаман.  Уларни ҳар доим ҳам ижобий натижа билан хурсанд қилишнинг имкони бўлмади.  Шунга қарамай доим биз билан бирга бўлишди. Мураббийларнинг ҳар биридан нимадир ўргандим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика