UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  25 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?" Янгиликлар

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?"

Жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган "Динамо" жамоасида учинчи бор мураббий ўзгарди.

Дастлаб мавсумни Предраг Роган мураббийлигида бошлаган самарқандликлар бир қатор ўйинларда қониқарсиз натижалар қайд этди. Якунда сербиялик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.  Унинг ўрнига тайинланган Андрей Шипилов ҳам узоққа боргани йўқ. Хўш, мағлубиятларда мураббийлар қўнимсизлигига боғлиқми? Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда бўлган жамоа ярим ҳимоячиси Евгений Чумак батафсил изоҳ берди. 


- Евгений айни пайтда жамоанинг кайфияти қандай? Олдиндаги учрашувларга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Жамоанинг кайфиятини жуда зўр, деб бўлмайди. Турнир жадвалининг охирги ўринида кетмоқдамиз.  Лекин имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз. Вазиятни тўғрилаш учун бор кучни сарф қиламиз. 

- "Динамо" "Пахтакор" билан кўрсатган ўйинининг "Насаф" билан кечган баҳсда яримини ҳам кўрсата олгани йўқ. Тошкентдаги беллашувда футболчилар тактик томондан тўғри ҳаракат қилганди. Хўш, нима бўлди?

- Сиз мутлақо ҳақсиз. "Пахтакор" билан бу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик. Ўйин суратини олиб қарасангиз ҳам рақибдан қолишганимиз йўқ. Жарима майдончамизга қамалиб олиш ёки вақт чўзмадик. "Насаф"га қарши учрашувда 2та жуда қўпол хато қимматга тушди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинимизни йўқотиб қўйдик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимга катта хоҳиш билан чиқдик. Афсуски, учинчи гол ўйинга нуқта қўйди. Мазкур учрашувда Йованович, Байдуллаев, Бикмаевнинг  йўқлиги билинди. Бу катта ва сезиларли йўқотиш. Бу футболчилар майдонда бўлган аввалги турда қандай ўйин кўрсатганимизни солиштириб кўринг. 

- Бу мағлубиятдан сўнг Андрей Шипилов истеъфога чиқди...

- Андрей Сергеевич жойини ушлаб ўтирмади ва эркакларга ҳос қарор қабул қилди. Омадсизликларда мураббийлар штаби ёки раҳбариятни айбдор сифатида кўрсатиш хато. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Футболчилар майдонга чиқиб мураббийнинг кўрсатмаларини бажармаса айб яна мураббийда бўлиши керакми?  Яна қайтараман ўзимизга боғлиқ. 

- Клубда молиявий жиҳатдан муаммолар кузатилаётгани йўқми? 

- Бу тарафлама умуман муаммо йўқ. Клуб ҳомийларига миннатдорчилик билдираман. Юқорида ҳам айтдим муаммо ўзимизда. Биз ўзимизга ишонишимиз ва ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслигимиз зарур. Майдонга чиқиб яхши ўйинларимизни кўрсатишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Бошқа йўлимиз қолмаган. 

- Вадим Абрамов сиз учун бегона эмас. Ўз вақтида "Бунёдкор"да унинг қўл остида бир давра тўп тепгансиз. Бошқаларга қараганда сизда уни тушуниш осонроқ бўлади...

- Тўғри айтдингиз. Вадим Абрамовнинг машғулотлардаги талаблари, футболга муносабати умуман бошқача. Қисқа вақт ичида мураббийнинг кўрсатмаларини ўзлаштиришимиз талаб қилинади. Шундагина биз ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика