"Эвертон" ҳужумчиси "Рома"га ўтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
10 май 2020, 22:58
Ҳужумчи Мойзе Кин Италияга қайтиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, "Рома" ва футболчининг агенти Мино Райола еҳтимолий трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.

Ҳужумчи Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ўйнашни истайди, шу сабабли у А Серияга қайтишни хоҳламоқда.

Олдинроқ, "Рома" Кинни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

20 ёшли италиялик ушбу мавсумда "Эвертон" учун Премьер-лиганинг 22 ўйинида қатнишиб, 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira